БРИГС

БРИГС (Briggs) Генри (15611630. 26.1) — инглиз математиги, Оксфорд ун-ти проф. (1619). Биринчи ўнли логарифмлар (1 дан 1000 гача бўлган сонлар учун 8 қийматли логарифмлар, 1 дан 20000 гача ҳамда 90000 дан 100000 гача бўлган сонлар учун 14 қийматли логарифмлар) жадвалини тузган (1617 ва 1624 й. да эълон қилган). Бригснинг тригонометрик функциялар логарифмлари жадваллари нашр этилган (1633).