БРИКЕТЛАШ

БРИКЕТЛАШ (франц. brigue — ғишт) — кейинчалик фойдаланишни қулайлаштириш мақсадида майда донадор материаллар (руда, ёқилғи, металл чиқиндилари ва қипиқ) ни пресслаб, маълум шаклга (брикет шаклига) келтириш. Брикетлашда боғловчи қўшимчалар (қорамой, битум, цемент, суюқ шиша ва б.) ишлатилади. Кумир, торф, озуқа ҳам брикетланади.