БРИЛЛИАНТ

БРИЛЛИАНТ (франц. brillant — ялтироқ сўзидан) — сунъий ишлов бериб сайқалланган (қирраланган) олмос. Томонлари 6, 8, 12,… 56 гача қирраларга эга бўлади. Бундай қирралаш тошнинг табиий жилосини юзага чиқаради. Бриллиантга тушган нур юқори дисперсия (нурнинг бўлиниши) туфайли камалакдай товланади. Заргарлик санъатида кенг ишлатилади: қимматбаҳо металл гардишга алоҳида (узук, исирга, илма тугма — запонкада), буюм безаги мужассамоти асоси ёки қисмларини ҳосил қилувчи (тўғноғич, тож ва б. да) «кўз»лар ҳолида ўрнатилади. Бриллиант шунингдек орден ва юксак нишонларни ҳам безайди. Бриллиант оғирлиги карат (0,2 г) ларда ўлчанади.

Prev Article

БРИКЕТЛАШ

Next Article

БРИОЛОГИЯ