БРИМ Георгий Робертович

БРИМ Георгий Робертович (1935.18.9, Туркманистоннинг Керки ш. — 1999.8.3, Германия, Ландсхут ш.) — театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). Тошкентсанъат ин-тини тугатган (1967). Шу интда ўқитувчи (1967—89), кафедра мудири (1989—98). Айни вақтда Ҳамза театрида рассом (1967—68), бош рассом (196886); 198798 й. ларда Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида бош рассом. Брим ижоди ўзига хос услуби, асар мазмуни ва ғоясини очишга хизмат қиладиган саҳна безаклари, либос эскизлари яратиши билан диққатга сазовор. Ҳамзанинг «Бой ила хизматчи» асари асосида яратилган спектаклларни бадиий безаган (Ашхобод, 1966; Тошкентдаги Ҳамза театри, 1969; Қўқон театри, 1974; Болгария Халқ Республикаси, 1974). Ҳамза («Шоҳ Эдип», 1971; «Келинлар қўзғолони», 1976; «Қароқчилар», 1978; «Ибн Сино», 1980; «Зебуннисо», 1984 ва б.), Навоий («Бўрон», 1980; «Майсаранинг иши», 1988 опералари) ва А. Ҳидоятов номидаги («Майсаранинг иши», 1988; «Паранжи сирлари», 1989; «Қора камар», 1989 ва б.) театрлар спектаклларининг тасвирий образини яратди. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1989).