БРИОЛОГИЯ

БРИОЛОГИЯ (юн. bryon — йўсин, мох ва logos — таълимот) — ботаниканинг йўсинларни ўрганувчи бўлими. Бриология сўнгги йилларда алоҳида фан сифатида ривож топди. Ҳоз. вақтда Бриологиянинг бриоценология, бриоскология, бриогеография, бриофизиология каби соҳалари бор. Б. торф ҳосил бўлиши, йўсинлар ўсган ерларда астасекин тупроқ ҳосил бўлиши каби хўжалик учун аҳамияти катта жараёнларни ўрганади.