БРИОНИЯ

БРИОНИЯ (Bryonia) — қовоқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. 15 га яқин тури маълум. Ўзбекистонда 4 тури учрайди. Оқ Б. (В. alba) — йўғон илдизли, майда сариқ гулли ўсимлик. Кавказ ва Ўрта Осиёда ўсади. Таркибида брионин деган заҳарли гликозид ва б. моддалар бор. Халқтабобатида оғриқ қолдирувчи, қон тўхтатувчи, сурги дори сифатида, йўтал ва яраларни даволашда ишлатилади. Ўзбекистонда учрайдиган тарвузпалак (В. dioica) ҳам шу мақсадларда қўлланилади. Таркибида бриомарид, бриодулькозид ва б. моддалар бор.