БРИСТОЛЬ — Буюк Британиянинг жан. ғарбидаги шаҳар, Англияда; Эйвон дарёси Бристоль қўлтиғига қуйиладиган жой яқинида. Аҳолиси 378 минг киши (1988). Йирик порт ва т. й. тугуни. Машинасозлик (авиация, авиаракета, моторсозлик) тараққий этган. Озиқовқат, кўн пойабзал, рангли металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, полиграфия саноати корхоналари, унт бор. Меъморий ёдгорликлардан СентПитер госпитали (12-а.), СентМэриРедклифф готика собори (13-а. —1475) ва б. сақланган. Шаҳарга 6-а. да асос солинган.