БРИТАНИЯ КОЛУМБИЯСИ

БРИТАНИЯ КОЛУМБИЯСИКанада ғарбидаги провинция. Майд. 947,8 минг км2. Аҳолиси 3,0 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Маъмурий маркази — Виктория ш. Б. К. Тинч океан соҳили бўйлаб жойлашган. Таркибига Ванкувер, Қиролича Шарлотта ва б. ороллар ҳам киради. Рельефи тоғли (Қояли тоғлар, Кордильера тоғи тизмалари ва б.). Соҳил қисмида иқлими юмшоқ, сернам, тоғларда совуқ, йиллик ёғин 240 мм, водийларда 300—400 мм. Асосий дарёлари — Фрейзер, Колумбия. Йгна баргли ўрмонлар билан қопланган. Саноатининг асосий тармоқлари: кончилик (рух, қўрғошин, молибден, мис ва б.), тахта тилиш, целлюлозақоғоз. Рангли металлургия, машинасозлик, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Тоғ дарёларига ГЭС қурилган. Қ. х. да сут чорвачилиги етакчи ўринда, сабзавот ва мевалар етиштирилади. Балиқовланади. Муҳим саноат марказлари — Ванкувер ва Виктория ш.