БРИТАНИЯ ОРОЛЛАРИ

БРИТАНИЯ ОРОЛЛАРИАтлантика океани билан Шим. денгиз оралиғида, Европанинг шим. ғарбида жойлашган. Майд. 314,4 минг км2. Материкдан ЛаМанш ва ПадеКале бўғозлари ажратиб туради. Британия оролларининг 2 та йирик оролида Буюк Британия ва Ирландия давлатлари жойлашган. Британия ороллари бир неча майда (Гебрид, Оркни ва Шетланд) ороллар тўдасини, шунингдек Англси, Мэн ва б. оролларни ҳам ўз ичига олади. Баъзан Британия ороллари таркибига Норманд о. ларини ҳам киритадилар. Ер юзаси асосан текис, ўртача баландликдаги (Пеннин ва Грампиан) тоғлар ҳам бор. Иқлими денгиз иқлими. Йиллик ҳаво т-раси 8—14°. Ёғин 600 мм дан 2000 м гача. Дарёлари тўлиб оқади, қишда музлайди. Кўл ва яйловлар кўп, кичикроқ ўрмонлар бор. «БРИТАНИЯ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ» («Британника») (Encyclopaedia Britanniса) —1) универсал энциклопедия. Дастлаб 1768 й. дан Эдинбург (Буюк Британия) да чиқа бошлаган, кейинчалик Лондонда нашр этилган. 20-а. бошларидан амалда БританияАмерика нашри. 1940 й. дан бошлаб Америка нашриёт фирмаси — «Британия ороллари» томонидан нашр этилади. 1974 й. да янги 30 жилддан иборат 15нашри чиқди, ҳар йили муҳим тузатиш ва тўлдиришлар б-н нашр қилиб турилади. «Британия ороллари»га 1938 й. дан йиллик илова, шунингдек фан, тиббиётга оид йиллик нашрлар ҳам чиқарилади;

2) 20-а. 40-й. ларидан Чикагодаги Америка нашриёт фирмаси. Лондон, Торонто, Женева, Токио, Сидней ва б. ш. ларда бўлинмалари бор. «Британия ороллари», шунингдек соҳа энциклопедиялари, луғатлар, болалар ҳамда ўсмирлар учун энциклопедиялар, жумладан «Комптон» («Compton») энциклопедияси, бадиий адабиёт ва б. нашр этади.