БРИТИШ АЭРОСПЕЙС

«БРИТИШ АЭРОСПЕЙС» (British Aerospace) — Буюк Британиянинг космикавиаракета ва автомобилсозлик соҳасидаги йирик компанияси. 1977 й. Лондонда 4 авиафирманинг национализация қилиниши натижасида ташкил этилган. 1981 й. денационализация қилинди (бир қисм акцияси давлат ихтиёрида қолди). 1988 й. да «Ровер груп» етакчи автомобиль компанияси билан бирлашди. Йиллик савдо ҳажми 10 млрд., соф фойдаси 278 млн. доллар.