БРИТИШ БРОДКАСТИНГ КОРПОРЕЙШЕН

БРИТИШ БРОДКАСТИНГ КОРПОРЕЙШЕН, БиБиСи (British Broadcastinq Corporation — ВВС) — Британия радиоэшиттириш корпорацияси. 1927 й. Лондонда ташкил этилган. 5 дастур (сиёсат, иқтисод, бизнес, маданият ва спорт) бўйича радиоэшиттиришлар бериб борилади; 1936 й. дан 2 канал бўйича телеэшиттириш ҳам (умумийоммабоп ва маданиймаърифий соҳаларда) берилади. Чет элга эшиттиришлар (БиБиСи Умумжаҳон хизмати) кечакундуз (24 соат) инглиз ва 40 дан ортиқ хорижий тилда бериб борилади. БиБиСининг Ўзбекистон тахририяти 1994 й. нояб. ойида ташкил этилган, эшиттиришлар узбек ва рус тилида олиб борилади. 1996 й. март ойигача фақат қисқа тўлқинда эшиттиришлар берилган бўлса, кейинчалик ўрта ва ўрта қисқа тўлқинларда берилмоқда. БиБиСининг Ўзбекистон таҳририяти Ўрта Осиё ва Кавказ хизмати таркибига киради, мазкур хизмат ўзбек тилидан ташқари қозоқ, киргиз, озарбайжон ва рус тилларида эшиттиришлар беради. БиБиСи жаҳондаги кўпчилик давлатларда кенг ёйилган мухбирлик тармоғига эга.