БРИТИШ ПЕТРОЛЕУМ

«БРИТИШ ПЕТРОЛЕУМ» (British Petroleum) — Буюк Британиядаги энг йирик нефть монополияларидан бири. 1909 й. да ташкил этилган. 38% акцияси давлатники. АҚШ (Аляска) (60%) ва Шим. денгиздан (40%) нефть қазиб олади, 25 мамлакатда нефтни қайта ишлайдиган корхоналари бор. Ғарбий Европанинг бир нечта мамлакатлари ҳудудидан ўтган йирик нефть қувурларининг эгаси. Монополия йилига 77,5’ млн. т нефть қазиб олади, 96,2 млн. т нефтни қайта ишлайди. Кейинги вақтларда «Бритиш петролеум» кимё корхоналарини ривожлантириш учун катта маблағ сарф қилаётир. Йиллик савдо ҳажми 46,2 млрд. доллар, соф фойдаси 2,2 млрд. доллар.