БРИЗАНТ СНАРЯД

БРИЗАНТ СНАРЯД (франц. brisant майдаловчи) — ҳавода портлайдиган артиллерия снаряди. Унга маълум пайтда белгиланган жойда (ҳавода) ёрилишини таъминлайдиган махсус портлатувчи асбоб ўрнатилади. Бризант снаряд хавода портлаб, окопда, тепа орқасида, ўрмонда жойлашган душман қўшинлари ва жанговар техникасига шикает етказади.