БРНО — Чехиядаги шаҳар, Жан. Моравия вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 398 минг кишидан зиёд (1990йлар урталари). Транспорт йўллари тугуни. Брнода, асосан, машинасозлик саноати ривожланган. Б. Чехиянинг йирик илмий ва маданий марказларидан. Чехия ФА филиали, унт, музейлар (санъат, Моравия музейи) ва б. бор. Шаҳарда меъморий ёдгорликлардан Шпильберк касри (13 — 18-а. лар), Готика черкови, Эски ратуша (14—16-а. лар), Янги ратуша (16 — 18алар) сақланган. Ўрмон парклари кўп. 1805 й. да Брно ёнида Франция армияси билан Россия ва Австрия қўшинлари ўртасида каттажанг бўлган. Шахарга 11-а. да асос солинган.