БРОДСКИЙ Абрам Львович

БРОДСКИЙ Абрам Львович (18821943) — зоолог олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1936), биол. фанлари д-ри (1937), проф. (1919). Ўрта Осиё давлат ун-ти ректори (1921—26), умуртқасизлар зоологияси кафедраси мудири (1920—43). Бродскийнинг илмий ишлари протозоологияга бағишланган. У тупрокда яшовчи организмларни текшириш ва уларнинг тупроқ учун аҳамиятига дойр масалалар б-н ҳам шуғулланиб, Ўрта Осиёда педозоология (тупроқ ҳайвонларини ўрганувчи фан)нинг ривожланишига катта ҳисса қўшган.