БРОКЕР

БРОКЕР (инг. broker) , маклер — фонд, товар, валюта биржаларида олдисотди битимлари тузишда воситачилик (даллоллик) қиладиган айрим шахс ёки фирма. Б. лар, одатда, мижоз топшириғига кўра ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари тузиши ҳам мумкин. Воситачилик битимлари, асосан, Брокерлик идоралари, фирмалар ёки уларнинг филиаллари орқали расмийлаштирилади. Воситачилик қилгани учун томонларнинг келишувига кўра, биржа қўмитаси жорий этган такса (қатъий баҳо)га мувофиқ, олдисотдининг муайян фоиз миқдорида ҳақ — брокераж олади (одатда, Брокер ҳақи амалга оширилган шартнома ёки битим қийматининг 0,25—3% ни ташкил қилади). Йирик Брокерлик идоралари харидорга қарз беришда банклар билан ҳамкорлик қилади, айрим ҳолларда ўзлари кредитор бўладилар, битимлар бажарилишига кафилликни ҳам ўз зиммаларига оладилар. Катта Брокер гофброк е р деб аталади.