БРОКГАУЗ ВА ЕФРОН ЭНЦИКЛОПЕДИК ЛУҒАТИ

БРОКГАУЗ ВА ЕФРОН ЭНЦИКЛОПЕДИК ЛУҒАТИ — рус универсал энциклопедияси. Ф. А. Брокгауз — И. А. Ефрон акциядорлик нашриёт жамияти томонидан чиқарилган (Петербург, 1890 — 1907; 82 асосий ва 4 қўшимча жилддан иборат. Илк 8 жилди И. Е. Андреевский, қолганлари К. К. Арсеньев ва Ф. Ф. Петрушевскийлар таҳрири остида нашр этилган). 1911—16 й. ларда янги нашрини чиқаришга ҳаракат қилинган (режалаштирилган 48 жилддан 29 жилди чиққан).