БРОМ (лот. Bromum, юн. bromos) , Br — Менделеев даврий системасининг VII гуруҳи кимёвий элементи, галогенлардан бири; тартиб раками 35, ат. м. 79,904; одатдаги шароитда ёқимсиз ҳидли, қизғишқўнғир суюқлик. Суюқланиш т-раси — 7,25°, қайнаш т-раси 59,2°. Француз кимёгари А. Ж. Балар 1826 й. да Ўрта денгиз туз конларининг шўр сувини ўрганаётганда Бромни кашф этган. Табиий Бром иккита барқарор изотоп: 79Вг (50,54%) ва 81Вг (49,46%) дан иборат. Бромнинг сунъий йўл билан олинган радиоактив изотопларидан 80Вг диқкдтга сазовор. И. В. Курчатов шу изотоп мисолида ядро изомерияси ҳодисасини кашф этган. Ер пўстидаги миқдори (оғ. бўйича 1,610»%) 10151016 т атрофида бўлиб, доимо хлор б-н бирга учрайди. Бром ли тузлар (NaBr, KBr, MgBr2) хлорид тузларида (ош тузида Вг миқдори 0,03% гача, калийли тузлар сильвин ва карналлитда 0,3% гача), денгиз сувида (0,065%), шўр кўлларда (0,2% гача) бўлади. Суюқ Бромнинг зичлиги 3,10 г/см3 (20°). Сувда оз (100 г сувда 3,58 г), органик эритувчиларда яхши эрийди. Бром қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатда 2 атомли молекуладан иборат молекула ҳолида бўлади. 800° атрофида атомларга диссоциациялана бошлайди. Диссоциация ёруғлик таъсирида ҳам кузатилади. Кимёвий жиҳатдан Бром фаол бўлиб, реакцияга киришиш фаоллиги жиҳатидан хлор билан йод ўртасида туради. Олтингугурт, селен, теллур, фосфор, маргимуш ва сурмалар билан бирикканда кўп иссиқлик ажралади, гоҳо аланга ҳосил бўлади. Бром калий ва алюминий б-н тез бирикади. Кислород, азот ва углерод билан реакцияга киришмайди. Бром кучли оксидловчи. Бром сувда эриганда бромид кислота (НВг) ва беқарор бўлган гипобромит кислота (НВгО) ҳосил бўлади. Бромнинг сувдаги эритмаси бром суви деб аталади.
Бром денгиз сувлари, кўлмак ва ер ости шўр сувларидан ҳамда калий саноати чиқиндиларидан олинади. 1 м3 ҳавода 1 мг Бром бўлса, киши йўталиб, бурни қонайди, боши оғрийди ва б. касалликларга дучор бўлади. Концентрация юқори бўлса, киши бўғилиб қолади, бронхлари яллиғланади, баъзан ўлимга олиб боради. Бром бромли тузлар олишда бензиннинг детонацион пишиқлигини оширишда ишлатилувчи этил бромид ҳамда дибромэтан синтезида кўлланилади. Бром бирикмалари фотографияда, бўёқлар саноатида, инсектицидлар олишда, ўт ўчиришда, тиббиётда ҳамда кимёвий анализларда ишлатилади.