БРОМАРГИРИТ

БРОМАРГИРИТ (Brom—Argyrit таркибига қараб аталган) — минерал. Бромидлар гуруҳига мансуб. Кимёвий формуласи AgBr. Куб сингонияли. Куб, кубоктаэдрли кристаллар ва доначалар. Яшилдан сариқгача, олмоссимон, мумсимон ялтирайди, баъзан хира. Қаттиқлиги 2,5. С. оғ. 6,5. Б. Нурота тоғларидаги олтин конлари оксидланиш зонасида аниқланган. Бромаргирит кам учрайди. Ўзбекистон (Нурота тоғлари), Мексика (СанОнофре) ва Чилида (Чаньаркильо) бор. Кумуш олинадиган руда. Синоними: бромирит, бромли кумуш.