БРОМАТЛАР

БРОМАТЛАР — бромат кислота НВгО, нинг тузлари, одатдаги шароитда барқарор қаттиқ моддалар. Броматлар қиздирилганда кислород ажратиб парчаланади: 2KBrO3=2KBr+3Or Калий ва натрий Б. (КВгО3 ва NaBrO3) HHHr аҳамияти катта. Натрий Броматларнинг суюкланиш т-раси 380°; зичлиги 3340 кг/м3; сувда эрувчанлиги (100 г да г ҳисобида) — 36,4 (20°), 90,8 (100°). Калий Броматларнинг зичлиги 3250 кг/м3; 400°да парчаланади; сувда эрувчанлиги (100 г да г ҳисобида) 6,9 (20°), 49,7 (100°). Натрий ва калий Броматлар NaBr ёки КВг ни электркимёвий ёхуд хлор таъсирида оксидлаш усули билан олинади.