БРОМИДЛАР

БРОМИДЛАР, табиий бромидлар — камёб минераллар гуруҳи, кумушнинг галогенли бирикмаси. Асосий минераллари: бромаргирит (AgBr), эмболит Ag (C1, Вг). Тузилиши тош тузи типига мансуб. Минераллар гуруҳининг физик хусусияти жуда ўхшаш. Бромидлар доналари сариқ ёки сарғишяшил рангда, кристаллари куб ёки октаэдр кўринишида, олмос каби ялтироқ; юмшоқ, баъзан эгилувчан. Қаттиқлиги 2—2,5; с. or. 5,7 дан (эмболит) 6,5 (бромаргирит) гача. Бромидлар фақат қуруқчўл иқлимли областларда таркибида кумуш бўлган сульфидларнинг оксидланиш зоналаридаги конларда учрайди.