БРОМИДЛАР

БРОМИДЛАРметаллар ва металлмасларнинг бром билан ҳосил қилган бирикмалари, бромид кислота (НВг) тузлари. Металлмасларнинг бромидлари (мас, СВг4, SiBr4) молекуляр панжарали ва осон учувчан моддалардир. Ишқорий ва ишқорийер металларнинг бромидлари сувда яхши эрийди; фақат кумуш бромид, қўрғошин бромид ва баъзи металларнинг бромидлари сувда ёмон эрийди. Калий, натрий Б. тиббиётда ва бромнинг бошқа бирикмаларини олишда, кумуш бромид фотографияда ишлатилади.