Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

БРОМИНДИГО

БРОМИНДИГО, бромнил — индиго молекуласидаги водород атомлари ўрнига бром атомлари киритиб олинган маҳсулот; қизилбинафша рангдан оч яшилкўк ранггача бўлган ёрқин бўёқдар. Броминдигонинг ранги молекуладаги бром атомларининг сонига ва уларнинг молекулада жойлашган ўрнига боғлиқ. Броминдиго газламаларни бўяшда кенг қўлланилади.