БРОНЕДРЕЗИНА

БРОНЕДРЕЗИНА — зирҳли ўзиюрар ҳарбий машина. Б. қуроллари турига қараб оғир ва енгил хилларга бўлинади. Енгил Бронедрезинада 2—4 та пулемёт, оғир Бронедрезинада кичик калибрли тўп ва 2—4 пулемёт ўрнатилган бўлади. Т. й. да разведка ишларида қўлланилади.