БРОНЕПОЕЗД — паровоз (тепловоз) ва платформалари зирҳли ҳарбий поезд. Т. й. да жанг қилиш, т. й. атрофидаги қўшинларга ёрдам бериш, муҳим т. й. узелларини, кўприклар ва б. муҳим объектларни мудофаа қилиш вазифаларини бажарган. Бронепоезд таркибида зирхли паровоз (тепловоз), 3—6 майдонча, 2 — 4 назорат платформалари бўлган. Зирҳли майдончага (2 ёки 4 ўқли, зирҳланган т. й. платформасига) 1—2 тўп, 3—6 пулемёт ўрнатилган. Бронепоездлар lжаҳон ва 2-жаҳон урушларида қўлланилган.