БРОНЕТРАНСПОРТЁР

БРОНЕТРАНСПОРТЁР — зирҳли жанговар машина. Пулемёт, тўп ва б. қуроллар билан куроллантирилади. Мотоўқчи бўлинмалар (20 кишигача)ни ташиш, оғир қуроляроғларни тиркаш ва разведка ишларида қўлланилади. Бронетранспортёрнинг ғилдиракли, ярим ўрмаловчи, ўрмаловчи (гусеницали), очиқ ва ёпиқ турлари бор. Сувдан сузиб ўта олади. Бронетранспортёр деворларида ўқ отиш учун мўлжалланган махсус тешик (шинаклар) бор. Бронетранспортёр минорали ва минорасиз бўлиши мумкин.