БРОНХИОЛИТ

БРОНХИОЛИТ, капилляр бронхит — майда бронхлар деворининг яллиғланиши. Вирус ёки бактериялар қўзғатади; бир ёшгача булган болаларда учрайди. Грипп вируслари қўзғатадиган гриппли Бронхиолит, майда бронхлар шиллиқ қаватининг катарал яллиғланиши билан ифодаланадиган катарал Бронхиолит, бронхлар тешигигача грануляцион тўқима ўсиб кириши билан кечадиган облитерацияловчи Бронхиолит ва б. фарқ қилинади.