БРОНХОГРАФИЯ

БРОНХОГРАФИЯ (бронх ва юн. Grapho — ёзаман) — ҳиқилдоқ (трахея) ва бронх йўлларига контраст модда юбориб, рентгенологик текшириш усули. Биринчи марта 1918 й. ўтказилган. Бронх, ўпка, қорин бўшлиғи аъзолари касалликлари ва б. га ташҳис қўйишда қўлланилади. Бронхография қилиш лозимлиги ёки мумкин эмаслигини врач белгилайди, бунда албатта беморнинг умумий аҳволи ва касаллиги ҳисобга олинади (яна қ. Бронхоскопия).