БРОНХОСКОПИЯ

БРОНХОСКОПИЯ (бронх ва юн. Skopeo — кўраман, текшираман) — ҳиқилдоқ (трахея) ва бронхларнинг ички юзасини махсус асбоб — бронхоскоп ёрдамида бевосита кўриб текшириш усули. Бу асбоб бир учида оптик ва ёритгич системаси бўлган металл найчадан иборат. Бронхоскопия қилинганда найча оғиздан томоқорқали (юқори Бронхоскопия) ёки ҳиқилдоқни кесиб бронхларга киргизилади (қуйи Бронхоскопия) Ҳозир Япониянинг «Olympus» ҳамда Германиянинг «Фужинон» (Fujinon), «КарлШторц» (KarlZtorz) фирмаларида ишлаб чиқарилган бронхоскоплар мавжуд. Улар объектни суратга олиш, унга дори моддалари юбориш ҳамда бронх йўлидан ёт жисмларни, шунингдек ундаги ўсмаларни олиш, куйдириш мосламаларига эга. Уларнинг энг замонавийси электрон видеоэндоскоп ва сканнер билан бирга эндоскопия қиладиган аппаратдир; бу аппаратлар билан Бронхоскопия қилинганда телеэкранда рангли тасвир ҳосил бўлиб, атрофдаги тўқималарни ультратовуш текширув маълумотлари ҳам экранда кўринади. Бронхоскопия касалликни аниқпаш ҳамда даволаш мақсадида қўлланилади. Б қилишдан олдин беморнинг умумий аҳволи, касаллик ҳолати обдан текширилади. Шу боис даво Бронхоскопияси бир неча босқичда олиб борилади. Бронхоскопия зарурияти туғилганда врач рухсати билан қилинади.