БРОНХОСТЕНОЗ

БРОНХОСТЕНОЗбронх деворининг торайиши; бронх йўлидаги патологик ўзгаришлар ёки унинг тешигига ёт жисмларнинг тушиши, шунингдек ўсмалар пайдо бўлиши натижасида вужудга келади. Бронх операцияларидан кейин ҳам Бронхостеноз кузатилиши мумкин. Бронхостеноз органик ўзгаришлар туфайли рўй беради, шу сабабли уни бронхоспазмдан фарқ қилинади. Бронхостенозни бронхоскопия ва бронхография қилиб аниқланади.