БРОНЗАЛАШ

БРОНЗАЛАШ — ҳимоя қатлами ҳосил қилиш ва бронза туей бериш учун металл буюмлар сиртига бронза қоплаш. Махсус таркибли кукун (порошок) ёрдамида металлмас (мас, ёғоч) буюмлар сиртида бронза туей (ялтирок,лиги) ҳосил қилиш ҳам Бронзалаш деб аталади. Бронзалаш электролитик усулда металлаш йўли б-н, мойли ёки спиртли локларга махсус кукунлар қўшиб тайёрланган аралашма суркаб ва сиртга кимёвий ишлов бериб амалга оширилади. Радиоаппаратлар, деталлар, маиший металл буюмлар ва б. сиртига 40—45% рух қўшилган бронза қатлами қопланади. Ҳимоябезак қопламалари ҳосил қилишда, термик ишлашда таркибида 10—12% рух бўлган бронза кукуни ишлатилади.