БРОНЗОГРАФИТ

БРОНЗОГРАФИТбронза ва графитдан ташкил топган ғовак материал. Графит зарралари (0,5—4%) бронза кристаллари (6—10% Sn) орасида тенг тарқалган ҳолда бўлади. Ғоваклари мой билан тўлдирилади. Ундан сирпаниш подтипниклари тайёрланади. Бундай подшипниклар валга тез мослашади, узоқ вақт мойсиз ишлай олади.