БРОУН ҲАРАКАТИ

БРОУН ҲАРАКАТИ — муаллақ зарраларнинг муҳит молекулалари таъсирида суюқлик ёки газларда тартибсиз ҳаракатланиши. 1827 й. да Р. Броункашф этган. Броун ҳаракати тезлиги муҳиттраси, қовушоқлиги ва зарра ўлчамларига боғлиқ. 1905—06 й. ларда А. Эйнштейн, поляк физиги М. Смолуховский ва француз физиги Ж. Перренларнинг ишлари натижасида Броун ҳаракати атом ва молекулаларнинг иссиқлик ҳаракати эканлиги исботланди. Суюқлик ёки газдаги ҳар бир броун заррасига муҳит молекулалари бир секундда тахм. 1012 марта зарба бериб туради. Зарра ўлчами катта бўлса, ҳар томонлама турткилар таъсирида у мувозанатлашади ва тинч ҳолатда қолади. Зарра ўлчами кичик бўлса, статистик мувозанат бузилади, натижада броун зарраси тартибсиз ҳаракатда бўлади.