БРОУН

БРОУН (Brown) Роберт (1773.21.12, Монтроз — 1858.10.6, Лондон) — инглиз ботаниги. Броуннинг морфологик, эмбриологик тадқиқотлари ўсимликларнинг табиий системасини тузишда катта аҳамиятга эга. Броун уруғкуртакда муртак халтачаси бўлишини кашф қилган, игна баргли ва саговниклар уругкуртакларида тугунча бўлмаслигини кўрсатган (1825), ёпиқ уруғли ва очиқ уруғли ўсимликлар ўртасидаги асосий фаркларни аниклаган; игна барглиларнинг уруғкуртагида урғочилик кўпайиш органи (архегоний) бўлишини аниқлаган. Ўсимликлар ҳужайраси ядросини биринчи бўлиб тўғри тавсифлаган. 1827 й. Броун ҳаракатини кашф этган.

Loading...