БРОВКА

БРОВКА Петрусь (Петр Устинович) [1905.12 (25).6, Витебск вилояти 1980] — Белоруссия халқ шоири (1962), Белоруссия ФА акад., Белоруссия энциклопедияси бош муҳаррири (1966 й. дан), Меҳнат Қаҳрамони (1972). 1926 й. дан илк шеърлари босила бошлаган. «1914» (1935), «Катерина» (1938) достонларида батрак аёлларнинг қисмати, ҳаётда ўз ўрнини топиши тасвирланган. «Белорусь» (1943), «Нон» (1946) достонлари ва қатор шеърлари («Кастус Калиновский», «Белорус жангчиларига», 1943) уруш даври белорус адабиётининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади. Урушдан кейинги йилларда халқгсар дўстлиги, кишиларнинг фидокорона меҳнати тараннум этилган «Аха ва сингил», «Халқ миннатдорлиги» (1946), «Ҳаётйўли» (1950), «Кунлар ўтиб боради» (1961) тупламлари шоирга катга шуҳрат келтирди. Б. Шевченко, Маяковский, Твардовский, Тичина сингари кўпгина шоирларнинг асарларини белорус тилига таржима қилган. Унинг кўпгина асарлари эса жаҳондаги бир қатор халқлар тилларига таржима қилинган. Бровка шеърлари («Юрак онти», «Ўй», «Сен — менинг болаларим», «Эман дарахти», «Шеърият»), «Дарёлар туташганда» романи узбек тилида нашр этилган.