БРОЙЛЬ

БРОЙЛЬ (де Брольи) (de Broglie) — акаука француз физиклари:

1) Морис (1875—1960). Илмий ишлари рентген спектроскопияси, атом ва ядро физикасига оид;

2) Луи (1892. 15.8, Дьеп — 1987) — француз физиги, проф., Париж ФА ҳақиқий аъзоси (1933). Квант механика асосчиларидан бири, материянинг тўлқин хусусияти тўғрисидаги ғояни илгари сурган (1924). Илмий ишлари атом ядроси тузилиши, тўлқин ўтказгичларда электромагнит тўлқинларнинг тарқалиши, физика тарихи ва услубиятларига оид. Нобель мукофоти лауреата (1929).