БРОЙЛЕР (инг. broiler, broil — оловда қовуриш) — тез етиладиган ва юқори сифатли гушт берадиган гўштдор жўжа. 6—9 ҳафта боқилиб тирик вазни 1,5—2 кг бўлганда суйилади. Гўшти юмшоқ, мазали. Бройлер гўштидан парҳез таомлар тайёрланади. Бройлер олиш учун жўжа қисқа муддатда етарли даражада семиртирилади. Бунинг учун оғир вазнли ва тез етиладиган «корниш», «оқ плимутрок», «Суссекс», «ньюгемпшир» каби сергўштсертухум ва сергўшт зотли товуқ жўжаларидан, зотлараро ва линиялараро чатишишдан олинган дурагай жўжалардан фойдаланилади. Шунингдек ўрдак (8 ҳафталик), ғоз ва цесарка (12 ҳафталик), курка (19 ҳафталик) жўжаларини гўштга боқиш ҳам Бройлер дейилади. Ўзбекистонда Бройлер давлат наслчилик хўжаликларида, паррандачилик фкаларида етиштирилади.