БРУДЕР (инг. brood — тухум босиш) — инкубатория очирилган жўжаларни дастлабки кунларда иссиқ сақловчи махсус қурилма. Пирамида шаклидаги зонтдан иборат бўлиб, ичига қиздиргич жойлаштирилади. Кучма, муқим (стационар) ва батереяли хиллари бор.
Керосин, кумир, газ ёки электр токи билан иситилади. Брудер даги ҳароратни махсус винт ердамида ўзгартириб туриш мумкин. Газ Брудерда ҳаво горелка алангаси ёки унинг керамик нурлатгичи ердамида иситилиб, терморостлагич ердамида ростланади. Ҳар бир электр ёки газ Брудер остига 500 гача жўжани жойлаштириш мумкин. Брудер остида товуқжўжалари кечалари 28—29°, курка жўжалари 29—ЗГ, ўрдак ва ғоз жўжалари 27—28° иссиқликда сақланади. Кундуз кунлари ҳароратни 3—4° пасайтириш мумкин. Ёш жўжалар оддий печка ердамида ва марказий сув иситиш қувурларини товуқхона орқали ўтказиш йўли билан ҳам иситилади. Паррандачилик фкаларида батареяли Брудердан фойдаланилади.