БРУНЕЛЛЕСКИ

БРУНЕЛЛЕСКИ (Brunelleschi) Филиппо (1377 — Флоренция — 1446.15.4) — италиялик меъмор, ҳайкалтарош, олим. Уйғониш даври меъморлиги ва келажак акс этган меъморий назария асосчиларидан. Ижодини ҳайкалтарошликдан бошлаган. Қад. меъморий анъаналардан янгича ёндошиб фойдаланган. 1420—36 й. лари СантаМария дель Фьоре собори (диаметри 42 м га яқин) гумбазини яратган. Брунеллески курган Тарбия уйи (лойиҳаси — 1419) ва СанЛоренцо черковининг сакристийи (ибодат кийимлари ва асбобанжомлари сақланадиган бино), Оспедале дельи Инноченти (1421—44)да Уйғониш даври меъморлик санъатининг бадиий анъаналари ўз ифодасини топган. Брунеллески 1429—30 й. ларда СантаКроче черкови ҳовлисидаги Пацци капелласини бунёд этди, турли йилларда СанЛоренцо ва СантоСпирито черковларининг интерьерларини қайта қурди. Брунеллески асарлари образларининг гармоник ёрқинлиги, нисбатларининг қатъийлиги, қурилиш усулларининг мукаммаллиги билан ажралиб туради.