БРУНЕЙ

БРУНЕЙ, БрунейДоруссалом (Brunei Darussalam) — Жан. шарқий Осиёдаги давлат. Калимантан о. нинг шим. да жойлашган. Майд. 5,8 мингкм2, аҳолиси 300 минг киши (1996). Пойтахти — БандарСериБегаван ш. Маъмурий жиҳатдан 4 округга бўлинади.

Давлат тузуми. Бруней — конституцияли монархия (султонлик). Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституция 1959 й. 29 сент. да қабул қилинган. Давлат бошлиғисултон. Мамлакатдаги қонун чиқарувчи ҳокимият тўлатўкис унинг қўлида. Султон Бруней мусулмонларининг линий бошлиғи ҳам ҳисобланади. Султон ҳузурида бир неча маслаҳат органлари бор. 1962 й. дан буен амал қилаётган фавқулодда ҳолат сабабли мамлакатни бошқариш фақат султон декретларига мувофиқ амалга оширилади. Ижроия ҳокимият ҳам султонга ва ҳукуматга қарашли. Султон айни вақтда бош вазир ҳамдир.

Табиати. Бруней ҳудудининг кўп қисми текисликдан иборат бўлиб, жан. да унинг бал. 300 м гача боради. Брунейнинг энг баланд нуқтаси 1841 м бўлиб, у мамлакат шарқидаги Букит Пагон тоғидир. Иқлими — экваториал. Бутун йил давомида ҳаво т-раси 26° атрофида. Йилига 2000—4000 мм ёғин ёғади. Ҳудудининг 75% дан кўпроғи доимий яшил тропик ўрмонлар б-н қопланган, хилмахил дарахтлар ўсади. Ҳудудининг 20% ботқоқлик ва бутазорлардан иборат. Дарёлари: Тембурон, Белайт, Тутонг ва Бруней.

Аҳолиси асосан малайялар (66,5%), шунингдек индонез тилларида сўзлашувчи кедаян, дусун, меланав, ибан каби маҳаллий гуруҳлардан, хитойлар, ҳиндлардан иборат. Бир неча минг инглиз ҳам яшайди. Аҳолининг ярмидан кўпроғи — мусулмонлар. Шаҳарларда аҳолининг 90% яшайди. Расмий тили — малайя ва инглиз тили.

Тарихи. Бруней 14-а. да, чамаси, ҳоз. Индонезияда ҳукм сурган Мажапахит империясига тобе бўлган. 15-а. да Бруней ҳўкмдори АлакберТата исмли шахс Муҳаммад номини олиб, Брунейнинг биринчи султони бўлди. 16-а. нинг 1-ярмида султонлик ғоят равнақ топди, Калимантаннинг бутун шим. соҳили ва бир қанча қўшни оролларни буйсундирди. 1580 й. да Брунейни испан мустамлакачилари босиб олди. Гарчи улар ҳайдаб чиқарилган бўлса ҳам, Бруней қудратига путур етган ва у факат Шим. Калимантаннигина сақлаб қолган эди. 19-а. бошларида Бруней қароқчиларнинг энг йирик марказларидан ва қул савдоси бозорларидан бири бўлиб қолди. Бироқ Англия борабора Брунейни ўзига қарам қилиб олди. 1888 й. Б. Англия протекторатига айланди. 1906 й. да нефть конлари очилиши муносабати билан инглиз ноиби тайинланди. 1941—45 й. ларда Бруней Япония томонидан босиб олинди. 1948—59 й. ларда уни инглиз губернатори идора қилди. 1984 й. 1 янв. да Бруней мустақилликка эришди. Бруней 1984 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР б-н дипломатия муносабатлари 1996 й. 23 июнда ўрнатилган. Миллий байрами — 23 фев. — Миллий кун (1984).

Хўжалиги. Асосий тармоклари — нефть қазиб олиш (йилига 10 млн. тдан ортиқ) ва суюлтирилган газ и. ч. (йилига 12 млрд. м3), каучук етиштириш ва ўрмончилик. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 41,6%, қ. х. улуши 2,1%. Газ суюлтириш з-ди, тахта тилиш, ёғочсозлик, нефтни қайта ишлаш корхоналари бор. Ҳунармандчилик (тўқувчилик, ёғоч ва кумушдан буюмлар, ёғоч кемалар ясаш ва ҳ. к.) ривожланган. Асосий экини шоли; каучукли ўсимликлар, пальма дарахтлари ўстирилади. Қўтос, эчки, чўчқа боқилади; овчилик, балиқчилик билан шуғулланилади. Транспортнинг асосий тури — кема қатнови. Автомобиль йўлларининг уз. — 2200 км, т. й. узунлиги — 19 км. Асосий денгиз порти — БандарСериБегаван ва Муара. Четга нефть ва нефть маҳсулотлари, каучук, суюлтирилган табиий газ, ёғоч сотади. Четдан саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, машиналар, асбоб ускуналар ва б. олади. Савдо-сотиқ соҳасидаги мижозлари: Жан. Корея, Малайзия, Буюк Британия, Австралия, Сингапур ва б. Пул бирлиги — Б. доллари.

Тиббий хизмат ва маориф ишлари мустақилликдан кейин ривожлана бошлади. Бруней даги 967 ўринли 10 госпиталь, 5 диспансерда 197 шифокор ва 27 тиббий ҳамшира хизмат кўрсатади. Мамлакатда малайя, инглиз ва хитой тилида ўқитиладиган мактаблар бор. Диний мактаблар ҳам мавжуд. Мактабларда таълим бепул, 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий. Бошланғич мактабларда ўқиш 6 й., ўрта мактабларда 7 й. 1994 й. Б. да 151 болалар боғчаси (11698 тарбияланувчи), 47 мактаб (69242 ўқувчи), 2 инт (320 талаба) ва 1 унт (1138 талаба) бор эди. Бруней миллий бирлашган партияси (1986 й. да тузилган) мавжуд. Брунейда ягона касаба уюшма бирлашмаси йўқ. Фақат тармоқ касаба уюшмалари иш олиб боради.

Матбуоти. Бруней даги асосий газ. ва жур. лар: «Пелита Бруней» («Брунейнингбеш йиллик режаси», малайя тилида чиқадиган ҳафталик газ., 1956 й. да асос солинган), «Салом» (малайя ва инглиз тилида 2 ҳафтада 1 марта чиқадиган газ., 1953 й. да ташкил этилган), «Борнео буллетин» («Борнео бюллетени», инглиз тилида чиқадиган ҳафталик бюллетень, 1953 й. да асос солинган), «БрунейДоруссалом ньюс леттер» («БрунейДоруссалом ахборот бюллетени», инглиз тилида чиқадиган жур.). Б. давлат радио ва телекўрсатуви 1957 й. да ташкил этилган.