БРУНО

БРУНО (Bruno) Жордано Филиппо (1548, Нола 1600.17.2, Рим) итальян файласуфи, космологи ва шоири; пантеизм намояндаси. Бруно христиан илоҳиёти асослари билан бирга Н. Коперник назариясини ўрганди. У ёшлигидан турли назарияларга танқидий кўз билан қараб, ҳар бир масала бўйича ўзининг мустақил фиқоларини қарамақарши қўяди. Баъзан унинг бундай мустақил ғоялари черков ва христианлик ақидаларига зид келади. Ҳурфиқолилиги учун инквизиция томонидан қаттиқтаъқиб қилинди. Бруно таъқибдан қочиб Неаполдан Римга ўтди, сўнгра Швейцария, Франция, Англия, Германияда яшади. Унтларда астрономия, фалсафа ва мнемоника, яъни хотирани ривожлантириш санъатидан маърузалар ўқиди. Схоластик фалсафага, католик черковига қарши асарлар ёзди. Ўз таълимотини «Нола фалсафаси» деб атади. 1592 й. да роҳиблар уни алдаб Венецияга таклиф қилдилар ва инквизиция қўлига топширдилар. Бруно даҳрийлик (ереслик)да айбланиб, 8 й. қамоқда ётди. Лекин ўз дунёқарашидан қайтмади. Католик черкови Брунони гулханда ёқиб юборди. Брунонинг дунёқараши юнон файласуфлари, Н. Коперникнинг гелиоцентрик системаси таъсирида шаклланди. У гелиоцентрик ғояни янада ривожлантирди, Қуёш системасидан ташқарида тирик мавжудотлар яшайдиган оламлар борлиги ҳақида замонаси учун дадил фиқолар баён этди. Ҳамма нарса ҳаракатда, узлуксиз ривожланишда, еру осмонда табиат қонунлари мавжуд деб билли. Лекин худо табиатда — нарсаларнинг ўзида деб тушунди. Бруно фан учун курашди. Брунонинг асосий асарлари: «Ғоялар сояси ҳақида» (1582), «Сабаб, ибтидо ва яккаюягона ҳақида» (1584), «Чексизлик, коинот ва оламлар ҳақида» (1584), «Кулдаги зиёфат» (1584), «Пегас сирлари» (1585).