БРУСНИКА

БРУСНИКА (Vaccinium vitsdaea) брусникадошлар оиласига мансуб доим яшил чала бута. Бўйи 25 см. Барги қалин, тескари тухумсимон ёки эллипссимон, четлари пастга қайрилган. Гуллари оч пушти, қўнғироқсимон, меваси қизил, думалоқ, серуруғ ва сершира. Россиянинг ўрмон ва тундра зоналарида ҳамда Кавказ тоғларида ўсади. Ўзбекистонда учрамайди. Баргида 9% гача арбутин глюкозиди, гидрохинон, гиперозид, ошловчи ва б. моддалар; мевасида 10,3% гача қанд, органик кислоталар, вакцинин глюкозиди бор. Баргидан тайёрланган экстракт ва кайнатма буйракда тош пайдо бўлиши, ревматизм, подагра, меваси эса авитаминоз касалликларини даволашда фойдаланилади.