БРУСЬЯ

БРУСЬЯгимнастика асбоби, тўртта ёғоч пояга ошиқмошиқ билан мустаҳкамланган 2 горизонтал ёғоч (металл ёки шиша пластикадан ишланган стерженли) жердтаёқчадан иборат спорт снаряди. Эркаклар параллел Брусьяда, аёллар эса пастбаланд Брусьяда мусобақалашадилар. Брусьяда эркакларнинг машклари 1896 й. дан, аёлларнинг машклари эса 1952 й. дан Олимпия мусобақалари дастурига киритилган.