БРУТ Марк Юний

БРУТ Марк Юний (мил. ав. 85—42) — Рим сиёсий арбоби. Юлий Цезарга қарши мил. ав. 44 й. да уюштирилган фитна (Кассий билан бирга) раҳбари. Ривоятларга кўра, биринчи бўлиб Ю. Цезарга ханжар солган. Цезарни ўлдиргандан кейин Римдан кетган. 2триумвират (Октавиан, Антоний ва Лепид) га қарши курашда республикачиларга Кассий билан бирга раҳбарлик қилиб, унда енгилгач, ўзини ўлдирган. Кейинчалик Брут образи идеаллаштирилиб, золимликка қарши республика тарафдори деб кўрсатилган.