БРУТАЛИЗМ

БРУТАЛИЗМ, необрутализм (инг. brutal — дағал, қўпол) — Европа меъморлигида 20-а. 3чорагида юзага келган йўналиш. Меъморлик шаклларини дағал, нафосатсиз гавдалантиришга интилишдан иборат. Дастлаб Буюк Британияда (меъмори А. ва П. Смитсонлар), кейин Ғарбий Европа, АҚШ ва Японияда тарқалган. Брутализм меъморлик массаларининг иложи борича содда ва дағал архитектоникасини намоён этади. Уларнинг шиори қурилиш материаллари (металл, темирбетон, алюминий, ғишт, ойна ва б.)нинг табиий ҳолатини қандай бўлса шундайлигича сақдаб қолишдир.