БРЯНСК

БРЯНСК — РФдаги шаҳар, Брянск вилоятининг маъмурий маркази. Десна соҳилида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 460,5 минг киши (1997). Брянск дастлаб 1146 йилги солномада тилга олинади. Брянск йирик индустриал ва маданий марказ. Брянскда машинасозлик, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалйги машинасозлиги з-длари ва металлсозлик етакчи ўринда. Қурилиш материаллари (силикат ғишт, темирбетон буюмлари з-длари, ғиштоҳак к-ти ва б.), енгил (камволь к-ти, каноптола фкалари ва б.), озиқ-овқат (ун ва гўшт к-тлари, сут з-ди ва б.), кимё саноати корхоналари ишлаб турибди. Брянскда 4 олий ўқув юрти, 3 театр, 2 музей бор.

Prev Article

БРЮСТЕР

Next Article

БУАКЕ