БРЮГГЕ

БРЮГГЕБельгия шим. ғарбидаги шаҳар. Ғарбий Фландрия провинцияси маъмурий маркази. Аҳолиси 117 минг киши (1992). Транспорт йўллари тугуни; даре ва денгиз порти, кема катнайдиган каналлар туташган жойда. Металлсозлик, машинасозлик (кемасозлик ва кема таъмирлаш, тайёр қисмлардан автомобиль йиғиш, телевизорлар и. ч.), кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Тўр тўқилади. Нидерландия санъати музейи, Муниципаль бадиий галерея, 12—17-а. лар меъморий ёдгорликлари: ОнзеливеВрауэкерк собори ва б. сақланган. Шаҳар 7-а. дан маълум.