БРЮКВА

БРЮКВА (Brassica napus rapifera) — крестгулдошлар оиласига мансуб илдизмевали иккд . йиллик ўт ўсимлик, хашаки экин (қисман озиқ-овқатга ҳам ишлатилади). Европа, Шим. Америка, Австралия, Россиянинг ноқоратупроқ зонасида етиштирилади. Экилганидан кейин биринчи йили йирик илдизмева ва йирик ( уз. 60 см дан ортиқ) саватча барглар ҳосил қилади, кейинги йили гулпоялар чиқаради. Меваси — уруғли қўзоқ, уруғи майда. Навига қараб илдизмеваси узунчоқюмалоқ, юмалоқконуссимон, цилиндрсимон. Пусти ва эти сариқ ёки сарғимтироқ. Илдизмеваси таркибида 5—10% қанд, 0,6—2% оқсил, каротин, аскорбин кислота, минерал моддалар, горчица (хантал) мойи бор. 100 кг илдизмевасида 13 озуқа бирлиги, 100 кг баргида 12,5 озуқа бирлиги бор. Илдизмеваси халқ табобатида турли касалликларни даволашда, шунингдек озиқ-овқатга ишлатилади.