БРЮС ЛИ

БРЮС ЛИ (тахаллуси; тўлиқ номи Ли Сяо Лун; хитойча «брюсли» сўзи «кичик аждаҳо» маъносини англатади) , (1940.27.11, СанФранциско 1973.20.7, Гонконг) — жанг санъати (кунфу) устаси. АҚШда сафарда юрган хитойлик театр актёрлари оиласида туғилган. 11 ёшидан Шаолинь мактаби устаси Ип Мэндан ушу, кунфу сабоқларини олди. 17 ёшида СанФранцискога кетиб, ошпазлик қилди, унтга ўқишга кирди, кунфу мактабини очди, яккакурашнинг житкундо деб аталган махсус йўналишига асос солди. 1965 й. да спорт машғулотлари асосида олинган фильм унга шуҳрат келтирди, Голливудга таклиф этилди. «Катта босс», «Шиддатли мушт», «Аждаҳонинг чиқиши», «Аждаҳо йўли», «Аждаҳо б-н олишув» фильмларида суратга тушди. Ўзи ҳам Гонконгда «Конкорд» киностудиясини очиб, «Ўлим билан ўйнашиш» фильми устида иш бошлади. Оғир касалликка чалинган Брюс Ли шифохонада яккакурашга бағишланган «Енгилмас мушт йўли» китобини ёзиб тугатди. Соғайгач, фильмнинг 20 дақиқасини суратга олишга улгурди. Ўлимига нотўғри қабул қилинган дори сабаб бўлган деган ташҳис қўйилган (Сиэтл ш. даги қабристонга дафн қилинган).