БРЮСТЕР ҚОНУНИ

БРЮСТЕР ҚОНУНИ — диэлектрикнинг синдириш кўрсаткичи п б-н табиий (қутбланмаган) ёруғликнинг унинг сиртига тушиш бурчаги ф орасидаги боғланишни ифодаловчи муносабат. Тушиш бурчаги Брюстер бурчаги деб аталади ва tgp=«шарти бажарилганда диэлектрик сиртдан қайтган ёруғлик фақат тушиш текислигига перпендикуляр текисликда қутбланган бўлади.

Ҳавода синиш қонуни (г синиш бурчаги) бўлгани учун Брюстер қонунидан cosp=sinr, ёки ф+г=90°. Демак, синган ва қайтган нурлар орасидаги бурчак 90° бўлади. Брюстер қонунидан қутбланган ёруғлик ҳосил қилишда, модданинг синдириш кўрсаткичини аниқлашда фойдаланилади. Брюстер қонуни 1815 й. да Д. Брюстер томонидан топилган.